Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jeddah Tower 103-қаватга етди
Саудия Арабистонида барпо этилаётган Jeddah Tower осмонўпар биноси қурилиши муҳим босқичга етди. Лойиҳа ҳозирнинг ўзида 103 қаватга етган бўлиб, якунлангач, баландлиги бир километрдан ошиб, дунёдаги энг баланд иншоотга айланиши кутилмоқда.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида қурилаётган Jeddah Tower осмонўпар биноси дунё архитектураси тарихида янги рекорд ўрнатишга яқинлашмоқда. Лойиҳа муаллифлари маълум қилишича, бино ҳозирда 103-қават даражасигача кўтарилган ва қурилиш ишлари юқори суръатларда давом этмоқда.
Ўтган йил ноябрь ойида минора 69 қаватга етгани ҳақида хабар берилган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, иншоот 100 қаватлик маррадан ҳам ўтди. Шу тариқа у дунёдаги 100 қаватдан юқори бўлган кам сонли бинолар қаторига кирди.
Бурж Халифадан ҳам баланд бўлади
Лойиҳани ишлаб чиққан Adrian Smith + Gordon Gill Architecture бюроси маълумотига кўра, Jeddah Tower камида 157 қаватдан иборат бўлади.
Бинонинг умумий баландлиги бир километрдан ошиб кетиши режалаштирилган. Бу эса уни ҳозирги кунда дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган, баландлиги 828 метр бўлган Burj Khalifaдан анча юқори қилади.
Инновацион муҳандислик ечими қўлланмоқда
Лойиҳада иштирок этаётган Thornton Tomasetti муҳандислик компанияси маълум қилишича, бино асосан темир-бетон конструкциялар асосида қурилмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, конструкция махсус равишда тез ва самарали қурилиш учун ишлаб чиқилган. Унда анъанавий кўплаб устунлар ва қўшимча таянч тизимлардан воз кечилган бўлиб, бутун юклама ягона интеграциялашган девор тизими орқали тақсимланади.
Миноранинг пойдевори ҳам ўта мураккаб муҳандислик ечими ҳисобланади. Қалинлиги 5 метр бўлган бетон плита диаметри 1,8 метрли 270 та қозиғоққа таянади. Айрим қозиғоқлар ер остига 105 метр чуқурликкача киритилган.
Янги шаҳар марказининг рамзига айланади
Jeddah Tower Жидда шаҳрида барпо этилаётган йирик шаҳарсозлик мажмуасининг марказий қисми ҳисобланади.
Бино ичида дунёдаги энг баланд кузатув майдончаси, люкс меҳмонхона, офислар ва юқори даражадаги турар жойлар жойлаштирилиши режалаштирилган.
Саудиянинг улкан мегалойиҳаларидан бири
Jeddah Tower Саудия Арабистонининг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва туризм салоҳиятини оширишга қаратилган йирик мегалойиҳаларидан бири саналади.
Сўнгги йилларда мамлакатда The Line ва Mukaab каби улкан қурилиш ташаббуслари ҳам илгари сурилган. Бироқ айрим лойиҳалар қисқартирилган ёки кечиктирилган бўлса, Jeddah Tower кўп йиллик танаффуслардан кейин яна фаол қурилиш босқичига қайтган ва ҳозирда режага мувофиқ равишда юқори суръатларда қад ростламоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:31 / 11.05.2026
Jeddah Tower меъмори икки километрлик осмонўпар бинолар қачон пайдо бўлишини айтди
07:16 / 11.03.2026
Жаҳон рекордларини янгилайдиган 5 улкан иншоот
07:16 / 23.01.2026