Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат рўйхатидан ўтказилмаган сув фонди ерларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинади
2026 йил якунига қадар бегоналаштирилган ҳамда жисмоний ва юридик шахслар номига тегишлилиги бўйича мулк ва ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган сув фонди ерлари хатловдан ўтказилади.
Президентнинг “Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 августга қадар сув фонди ерларини ижарага бериш, мониторинг қилиш, шартномалар тузиш ва ҳисоботини онлайн юритиш имконини берувчи “Сув-ер-ижара” ахборот тизими ишга туширилади ва Сув хўжалиги вазирлигининг “Рақамли сув хўжалиги” ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Сув омборлари атрофидаги ижарага берилган сув фонди ерларида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда халқаро сертификатлар талабларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилади.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига қуйидаги йўналишларда давлат назоратини амалга ошириш бўйича вазифалар юкланади:
а) сув фонди ерларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;
б) сув фонди ерлари ўзбошимчалик билан эгалланишининг олди олинишини назорат қилиш.
2026 йил якунига қадар бегоналаштирилган ҳамда жисмоний ва юридик шахслар номига тегишлилиги бўйича мулк ва ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган сув фонди ерлари хатловдан ўтказилиб, уларга бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади ҳамда ушбу ерлар сув хўжалиги объектлари эксплуатация қилувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган сув фонди ерларидан тадбиркорлик субъектлари томонидан вақтинча фойдаланиш мақсадида тузилган ижара шартномалари Давлат муассасаси ҳамда сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан қайта рўйхатга олинади.
Дарё ўзанлари ва сув хўжалиги объектларидан қазиб олинадиган қум-шағал материаллари ҳажми Сув хўжалиги вазирлиги маблағлари ҳисобидан ва вазирликнинг сўровига асосан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан техник имкониятлардан келиб чиқиб ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:53 / 25.05.2026
Сел сувларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди
13:10 / 25.11.2025
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби янгидан белгилаб қўйилди
10:50 / 27.08.2025
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланадиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди
12:42 / 18.03.2022