24 июнь куни соат 21:07 да Фарғона вилоятида зилзила содир бўлди. Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила кучи Фарғона вилоятида 3-4 балл (14 км), Андижон вилоятида 2 баллга (63 км) тенг.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда жойлашган, магнитуда 4 балл, чуқурлиги 13 км.
Эпицентр: Қувасой шаҳри, Фарғона вилояти. Талафотлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.









