Жамият | 10:55
831
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда тоғ сайри қутқарув операцияси билан якунланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Катта Чимён тоғида сайр вақтида йўлдан адашиб, тоғдан тушолмай қолган икки нафар фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан соғ-саломат қутқарилди.

Фото: Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса ҳақида хабар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига 112 ягона диспетчерлик хизмати орқали келиб тушган.

Мурожаатга кўра, икки нафар фуқаро Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Катта Чимён тоғига сайр қилиш мақсадида чиққан. Бироқ улар йўлдан адашиб қолгани сабабли мустақил равишда тоғдан туша олмаган.

Хабар олиниши билан қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Натижада адашиб қолган фуқаролар топилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид