Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда кўкнори плантацияси фош этилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 17,6 минг туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштирилган яширин плантация аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Бўстонлиқ туманида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро тақиқланган кўкнори ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган.
Гилавасой қишлоғи тоғ ёнбағирларида жойлашган ер майдони кўздан кечирилганда, жами 17 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис ўсимлиги мавжудлиги маълум бўлган.
Шунингдек, гумонланувчининг яшаш хонадони тинтув қилинганда, қуритилган кўкнори бошоқлари ҳамда қуритиб, майдаланган ҳолда сақланаётган кўкнори ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 25, 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 03.07.2026
Пхукетда икки ўзбекистонлик ушланди
08:25 / 02.07.2026
714 туп каннабис етиштирилган иссиқхона аниқланди
15:57 / 29.12.2025
Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
14:54 / 25.10.2025