«Арсенал» – «Лилл» 3:0
Голлар: Тимбер, 64 (1:0). Эзе, 67 (2:0). Сака, 71 (3:0)
«Арсенал»: Райя, Габриэл Магаляйш, Конса, Люис-Скелли, Тимбер (Уайт, 78), Гимарайш, Райс, Мерино (Эдегор, 65), Эзе (Доуман, 85), Мадуэке (Сака, 65), Йокереш (Ҳаверц, 65)
«Лилл»: Берке Озер, Нгой, Александру, Перро (Вердонк, 78), Гоффи, Бенталеб (Кергор, 72), Андре, Мукау (Саҳравий, 72), Ҳаралдссон, Баква (Диаун, 82), Уэда (Жиру, 78)
Огоҳлантиришлар: Мерино, 29. Ҳаверц, 90 – Гоффи, 81

Тиғиз тақвимни ҳисобга олган ҳолда Микел Артета ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида аралаш таркибни ташламоқда: «Лилл»га қарши ўйинда Мерино, Йокереш ва Эзе каби футболчиларга имкон берилди, Эдегор, Ҳаверц ва Сака захирада қолдирилди. Ўйиннинг биринчи бўлими биргина Уэданинг бекор қилинган голи билан ёдда қолди. Япониялик ҳужумчи Габриэл блоклаган зарбадан кейин тўпга биринчи бўлиб етиб келганди, аммо у зарба берилиши вақтида офсайдда қолгани ойдинлашди.

Иккинчи бўлимда эса лондонликлар даражадаги фарқни кўрсатиб қўйди: ўнг қанот ҳимоячиси Тимбер рақиб жарима майдонига кириб бориб, ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилди ва тўни ҳимоячи оёқлари орасидан ўтказиб, ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Ўша заҳоти Артета ҳужумдаги асосий ижрочиларини майдонга ташлади ва рақибни узил-кесил таслим этди. Аввалига Букайо Сака Эзени голли пас билан таъминлади. Кейин эса Эдегор ва Ҳаверцнинг комбинациясидан кейин у марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлиб, якуний ҳисобни ўрнатди – 3:0.

«Барселона»ни ҳеч ким тўхтата олмаяпти

«Галатасарой» – «Барселона» 1:4
Голлар: Батраков, 28 (1:0). Жоау Канселу, 43 (1:1). Фермин Лопес, 50 (1:2). Гордон, 53 (1:3). Адейеми, 65 (1:4)
«Галатасарой»: Угуржан Чақир, Якобс, Санчес, Эрен Элмали, Бариш Йилмаз (Шоллои, 67), Торрейра (Няга, 81), Лемина (Сара, 58), Юнус Оқкун (Угочукву, 58), Леау, Батраков (Сане, 58), Осимҳен
«Барселона»: Х. Гарсия, Кубарси, Мартин, Жоау Канселу, Э. Гарсия (Кунде, 74), Педри (Бернал, 74), Родри, Фермин Лопес (Гави, 82), Ямал, Гордон (Габриэл Жезус, 59), Олмо (Адейеми, 59)
Огоҳлантиришлар: Леау, 64. Шоллои, 86

«Барселона» ўйинда биринчи бўлим гол ўтказиб юборган бўлса-да, яна йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Туркларнинг россиялик легионери Алексей Батраков Леаунинг пасидан кейин рақиб жарима майдонида ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан ҳисобни очди. Бўлим давомида мезбонлар яна бир бор каталонияликлар дарвозасини ишғол этишди, аммо Осимҳеннинг бошда йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвозага бориб тушди, аммо видеотакрордан кейин зарба вақтида офсайдда бўлган Йилмаз дарвозабонни чалғитган деб топилди ва гол бекор қилинди.