ФИФА кенгаши аъзолари ташкилот президенти Жанни Инфантинога нисбатан кучайиб бораётган норозиликлар фонида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилишига эришмоқчи, деб ёзмоқда The Guardian.
Йиғилиш ўтказилиши учун кенгашнинг 37 аъзосидан 19 нафарининг қўллаб-қувватлови зарур. Нашрнинг ёзишича, жаҳон чемпионатининг тижорат ҳуқуқларидаги улушини сотиш бўйича можаро келиб чиққунига қадар Инфантинодан норозилар сони ўндан ортиқ эди.
Улар жаҳон чемпионати вақтида Фоларин Балоганнинг дисквалификацияси бекор қилиниши бўйича мустақил текширув ўтказилишини талаб қилишаётанди.
Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режаси ошкор бўлганидан кейин эса норозиликлар янада кучайди.
Агарда Инфантино мустақил текширув олиб борилишига рухсат бермайдиган бўлса, кенгашнинг айрим аъзолари унинг истеъфосини талаб қилиши мумкин.
Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ноябрда ўтказилади. Фавқулодда йиғилиш ва Инфантинога ишончсизлик билдириш бўйича овоз бериш ўтказилиши учун 43та миллий ассоциациянинг мурожаати талаб қилинади.
Аввалроқ УЕФА Инфантинонинг истеъфосини талаб қилаётгани хабар қилинганди.











