Ҳафта аввалида кузатиладиган 31–36 даражали мўътадил иссиқлик ғўза, сабзавот ва боғдорчилик экинларида парвариш ишларини самарали ташкил этиш учун қулай имконият яратади. Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда кучли шамоллар тупроқ намлигининг тез йўқолиши ва ёш ўсимликларга механик таъсир кўрсатиши мумкин. Тоғли ҳудудларда кутилаётган жала ёғинлари маҳаллий сел оқимлари хавфини ошириши эҳтимоли бор.
Дам олиш кунларига келиб +40…+42 даражали жазираманинг қайтиши суғоришга бўлган эҳтиёжни яна оширади. Шу боис суғориш ишларини эрталаб ёки кечқурун амалга ошириш, шамолли кунларда кимёвий ишловларни чеклаш ҳамда боғ ва полиз экинларида намликни сақлаш чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.










