“Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Қонунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги риэлторлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Риэлторларни ўқитиш дастуридан ўтган ва риэлторларнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга профессионал жамоат бирлашмаси томонидан штрих кодли риэлторларнинг малака сертификати берилади.
Риэлтор риэлторларнинг малака сертификатига эга бўлиши лозимлиги белгиланди.
Риэлторлик ташкилоти ва кўчмас мулк бўйича агент ўзи ҳақидаги маълумотлар Ягона реестрга киритилган санадан эътиборан риэлторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли бўлади.
Риэлторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузишга доир воситачилик;
кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
кўчмас мулк бозорида ахборот, маслаҳат ва реклама хизматларини кўрсатиш.











