Амалдаги тартибга кўра, боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми ҳам фамилия қилиб берилиши мумкин.
Янги қонун билан Оила кодексининг 69-моддасига ўзгартириш киритилади ва отанинг исмини болага фамилия қилиб қўйилиши мумкин бўлади.
Сенаторларга кўра, бундай имкониятнинг очилиши ватандошларга қўшимча қулайликлар яратиб, миллий ва диний анъаналарга мувофиқ уларнинг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Қонун маъқулланиб, имзолаш учун президентга юбориладиган бўлди.











