Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида республикада жами 373 389 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.

Шундан 192,9 минг нафари ёки 51,7 фоизи ўғил болаларни ташкил этган. Қиз болалар сони эса 180,5 минг нафар ёки 48,3 фоиз бўлган.
Шу тариқа, ҳисобот даврида Ўзбекистонда қиз болаларга нисбатан қарийб 12,4 минг нафар кўп ўғил бола туғилган.
Туғилишларнинг 49 фоизи шаҳар жойларида, 51 фоизи эса қишлоқ ҳудудларида қайд этилган.
Шунингдек, январ–июн ойларида республика бўйича ҳар 1 000 нафар аҳолига 19,6 та туғилиш тўғри келган.










