Американинг Heart Aerospace компанияси X1 электросамолётини синовдан ўтказди. Синов Ню-Йорк штатидаги Платтсбург аэропортида ўтказилди. Учувчи самолётда 335 метр баландликка кўтарилди, парвоз 27 дақиқа давом этди.

Қайд этилишича, X1 электр авиациянинг имкониятларини намойиш этиш мақсадида ишлаб чиқарилган.

Парвоз давомида самолёт фақат аккумуляторлар қувватидан фойдаланди. Heart Aerospace компаниясининг ҳисоб-китобига кўра, синов давомида 5 долларлик электр энергияси сарфланган.

X1 самолётининг узунлиги 32,3 метр, қанотларининг узунлиги 23,2 метрни ташкил этади, парвоз оғирлиги эса 11,3 тоннага тенг. Электр моторнинг қуввати эса 1 МВтдан ортиқ.