Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, қурилиш Шаҳрисабз, Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида олиб борилмоқда.
Шаҳрисабз кўчаси
Амир Темур кўчасидан Махтумқули кўчасигача бўлган 1 километрлик қисмда ишлар 17 октябрда бошланган. Уларни 2026 йил 1 декабргача якунлаш режалаштирилган.
Амир Темур кўчаси
«Юнусобод» метро бекатидан Боғишамол кўчасигача бўлган жами 2,73 километрлик қисмда ишлар икки босқичда ташкил этилади:
- биринчи босқич — 1,43 километр, 24 октябрдан 10 декабргача;
иккинчи босқич — 1,3 километр, 27 октябрдан 10 декабргача.
Янги Сергели кўчаси
Шота Руставели кўчаси билан кесишган чорраҳадан Сергели йўли йўналишидаги йўл ўтказгичгача бўлган 1,36 километрлик қисм қамраб олинади.
Бу ерда биринчи босқич ишлари 24 октябрдан 30 ноябргача давом этиши белгиланган.

Марказга кўра, лойиҳалар жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, қатнов вақтини қисқартириш ва йўловчиларга қулайлик яратишга қаратилган.
Ҳайдовчилардан таъмирлаш даврида юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ҳаракат чекловларини ҳисобга олиш ва йўл белгилари талабларига риоя қилиш сўралган.

















