Украина Россиядаги объектларга зарба бериш учун илк марта Британияда ишлаб чиқарилган дронлардан фойдаланди, деб хабар берди Times.
Нашрнинг ёзишича, нишон сифатида Волгоград ва Ярославлдаги объектлар танланган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, апрелда Херсон областига зарба бериш учун Malloy Aeronautics компаниясининг T-150 оғир дрони қўлланилган.
Узоқ масофалардаги объектларга зарба беришда эса Callen-Lenz компаниясининг Nyan дронлари ҳамда Британиянинг яна бир компанияси ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланилган.
Ҳарбий таҳлилчилар Россия Британия ишлаб чиқарувчиларига жавоб зарбаси бериши мумкинлигини тахмин қилишган, лекин НАТО билан тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашув эҳтимолини жуда паст баҳолашган.










