Зеро, президентимизнинг Янги Ўзбекистон миллий тараққиёт концепсиясининг асосий йўналишларидан бири бу — инвестиция муҳити: Хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун очиқ, барқарор ва рақобатбардош шароит яратишдир.
Саноатнинг ривожланиши ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсиши, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ўтган 2025 йилда 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилган эди.
Бундан 1.3 млрд долларлик экспорт амалга оширилиб, 30 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган бўлса, 2026 йилнинг олти ойи давомида, 1,9 млрд долларлик ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилган. 500 млн доллар экспорт амалга оширилган.
Асосий инвесторлар сифатида Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия иштирок этмоқда.
Ҳудудий лойиҳалар бўйича 113,4 млн.доллар миқдорида 161 та лойиҳа ишга туширилиб, 10 мингга янги иш ўринлари яратилган.
Виедода Андижон вилоятида Истиқлол байрами олдидан иш бошлаётган йирик иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар ҳақида сўз боради.
Реклама ҳуқуқи асосида









