Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг 18 та туманида уч хонали янги, замонавий якка тартибдаги уй-жойлар қурилди. Ушбу ташаббус InfinBANK АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида тузилган уч томонлама ҳамкорлик меморандуми асосида амалга оширилди.

Ташаббус InfinBANK, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида тузилган уч томонлама меморандум асосида амалга оширилди.
«101 ёш оиланинг ўз уйига эга бўлишига кўмаклашиш InfinBANK учун муҳим ижтимоий натижадир. Банк одамлар ҳаётини амалда яхшилайдиган ва ҳудудлар ривожига хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради», — деди InfinBANK таъсисчиси Фарҳод Маматджанов.

InfinBANK жамият ҳаётига ижобий таъсир кўрсатадиган бундай ижтимоий лойиҳаларда иштирок этаётганидан фахрланади. Банк келгусида ҳам аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни изчил амалга оширишни мақсад қилган.
Реклама ҳуқуқи асосида









