Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбойжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида 23 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни давлат раҳбари ва рафиқаси кутиб олишди.

Икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.



Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчилари олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказадилар.
Саммит давомида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш ҳамда қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.









