Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги шарафига афв тўғрисидаги фармонни имзолади.

“Ўзбекистон 24” телеканали хабарига кўра, жиноятларидан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 852 нафар жазони ўтаётган шахс афв этилган.

Улардан 604 нафари қамоқдан тўлиқ озод қилинмоқда, 115 нафари шартли равишда озод қилинмоқда. 52 кишининг жазо муддати енгиллаштирилган, 81 кишининг қамоқ муддати қисқартирилган.

Афв этилганлар орасида 7 нафар хориж фуқароси ва тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс бор.

Афв этилганларнинг 375 нафари ёшлар, 49 нафари аёллар, 37 нафари 60 ёшдан ошган эркаклардир.

Screenshot_2

Қайд этилишича, 2017 йилдан бери президент Шавкат Мирзиёев имзолаган 31 та фармон асосида жами 10 567 нафар жазо ўтаётган шахс афв этилган.