Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Аминова Мунира Абдугафуровна Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Буюк Британиянинг Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.

Мунира Аминова меҳнат фаолияти давомида Молия вазирлиги, Халқаро Вестминстер университети, БМТ, Халқаро маъмурий фанлар институти, Европа Иттифоқи дастурлари ҳамда Бельгия ва Нидерландиянинг олий таълим муассасаларида раҳбарлик, илмий-педагогик ва экспертлик лавозимларида фаолият юритган.

У сиёсий фанлар доктори, Тошкент давлат техника университети, Буюк Британиядаги Бирмингем университети ва Брюссел Вриже университетида таълим олган.

2024 йилдан Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда.