6–9 октябр кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзигдромет.

Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳароратининг юқори қиймати +15…+20 даража бўлади.

Ҳаво ҳарорати 6 октябрда кечаси +5…+10, шимолда +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади. 7−9 октябрда аста-секин кечаси +10…+15 даражагача, кундузи +20…+25 даражагача кўтарилади.

Шамол шарқдан 7−12 метр/сония тезликда эсади, 5 октябрда Фарғона водийсида баъзи жойларда 13−18 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 6−9 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида 8−9 октябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати душанба кундузи ва сешанба куни +17…+20 даража бўлади, 7−9 октябрда +22…+25 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 6−7 октябрда +7…+10 даража бўлади, 8−9 октябрда +12…+15 даражагача кўтарилади.