Жиззахда болага нисбатан жинсий зўравонликда гумон қилинган эркак ўз жонига қасд этди

Жиззах шаҳрида эркак 10 ёшли болани зўрлаб, сўнг ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилда туғилган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани аниқланган. Ҳолат ҳақида жабрланувчининг яқин қариндоши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар берган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи А.Р. процессуал ҳаракатлардан сўнг, ўз жонига қасд этган.

Ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган. Экспертиза хулосаси натижаларидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар белгиланиши билдирилмоқда.

Ўлатга қарши тайёргарлик чоралари кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида илмий-тадқиқот институти ходими, 28 ёшли аёл ўта юқумли ва хавфли ўлатдан вафот этгани ҳақида норасмий хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Ботир Қурбонов вазиятга изоҳ бериб, тегишли эҳтиёт чоралари кучайтирилганини маълум қилди.

«Ўлат ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, турли йўллар билан юқиши мумкин. Ҳозир эътиборимиздаги ҳолат – ўпка шакли. Бу одамдан одамга юқиши мумкин. Яъни одам нафас чиқарганда ҳаво орқали касаллик юқиши мумкин», – деди у.

У аҳолини тасдиқланмаган хабарлар асосида ваҳимага тушмасликка чақирди. Қурбоновнинг таъкидлашича, эҳтимолий хавф юзага келган тақдирда беморларни изоляция қилиш ва вазиятга тезкор жавоб бериш учун имкониятлар мавжуд.

Хивадаги Ляонинг педагогика университети филиали талабалари 2031 йилгача давлат гранти асосида ўқитилади

«Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарори