Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–сентябр ойларида йирик саноат корхоналари томонидан 913,2 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 фоизга ошган.
Мазкур даврда айрим турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми:
дизел ёқилғиси — 979 минг тонна;
нефт — 482,2 минг тонна;
газ конденсати — 729,2 минг тонна;
табиий газ — 27 млрд куб метр;
кўмир — 5,4 млн тонна.













