Жамият | 11:08
764
1 дақиқада ўқилади

Катта ҳалқа йўлида автобус йўналишлари вақтинчалик ўзгартирилди

Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кесишмасида йўл иншоотини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли Катта ҳалқа йўлидаги ортга қайрилиб олиш манзили кўчирилди. Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинчалик ўзгартирилди.

Фото: Тошшахартрансхизмат

Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кўчалари кесишган чорраҳада йўл иншоотини қуриш ишлари доирасида Катта ҳалқа йўлидаги ортга қайрилиб олиш манзили кўчирилган.

Шу муносабат билан ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

93-, 117-, 128-, 130-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Катта ҳалқа йўли ва Фурқат кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб олиш орқали ташкил этилади;
39-, 110-сонли автобус йўналишлари ҳаракати эса Катта ҳалқа йўли – Фурқат кўчаси – Бектемир йўли орқали вақтинчалик бир томонлама ўзгартирилади.

Қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли, йўналишлардаги автобуслар оралиқ интервал вақти режадагидан ортиши эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид