Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Алишер Усмоновнинг рафиқаси Россия спорт вазири этиб тайинланиши мумкин
08:25 / 24.07.2016
87275
Фото: rsport.ru

Россиянинг бадиий гимнастика бўйича бош мураббийи ва ушбу спорт тури федерацияси раҳбари ҳамда миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винер-Усмонова Россия спорт вазири Виталий Мутко истеъфога кетса, унинг лавозимини эгаллашга асосий номзод ҳисобланмоқда.

Мутко июнь охирида агар россиялик спортчилар 2016 йилги Олимпиадага қўйилмасалар истеъфога кетишга тайёрлигини маълум қилганди.  

Винер 2008 йилдан бери Бутунроссия бадиий гимнастика федерациясига раҳбарлик қилиб келади. Унинг турмуш ўртоғи Алишер Усмонов спортга анчадан бери жиддий эътибор қаратиб келади. Усмонов Сочидаги Олимпиадага тайёргарчилик кўриш ва уни ташкиллаштириш кенгаши таркибига кирган. 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилади ва Англиянинг "Арсенал" клуби эгаларидан бири ҳисобланади. У, шунингдек, "Химки" баскетбол клуби, "Белогорье" волейбол клуби ва бошқа бир қатор спорт клуби ва ташкилотларига ҳомийлик қилади.      

Эслатиб ўтамиз, Усмонов аввалроқ ХОҚ президенти Томас Бахга россиялик спортчиларни Риодаги Олимпиадага қўйиш илтимоси билан мактуб йўллаганди.


Улашинг
Top