Мураббий таксида кетаётган вақтда йирик ЙТҲга учрайди ва бошидан жароҳат олади. Воқеа жума куни содир бўлади. Кейинроқ 35 ёшли мураббийни нейрохирургия бўлимида операция қилишади. Бу мураббийга ёрдам бера олмайди ва у 15 август куни вафот этади.

Рио-де-Жанейро соғлиқни сақлаш органларининг хабар беришича, Штефан Хенце юрак, жигар ва икки буйрак бўйича донор вазифасини бажарган. Немис мураббийсининг органлари бошқа одамларга муваффақиятли ўтказилган. Шу сабаб тўрт кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.