Ўйиннинг охирги қисмида рақибни жарима майдонига қамаган "канонирлар" охирги дақиқада мақсадларига эришишди. Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин Лоран Косьелни ғалаба голини урди.

Энди Арсен Венгер шогирдлари 16 очко билан учинчи ўринга жойлашган. «Бёрнли» 7 очко билан 13-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати 7-тур.
Бёрнли – Арсенал 0:1 (0:0)
Гол: Косьелни (90+3) 
Бёрнли – Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Дефур (Арфилд, 62), Хендрик, Марни, Гудмундссон, Бойд, Воукс.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт, Джака (Эль-Ненни, 71), Санчес, Озил, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 71), Касорла.