Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Видео: Гвардиола «Борнмут»нинг фарзанди вафот этган футболчисига ҳамдардлик билдирди
13:48 / 14.02.2017
7896

АПЛнинг 25-тури доирасида«Борнмут» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасида кечган учрашув якунлангач, меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Борнмут» ярим ҳимоячиси Ҳарри Артернинг олдига келди ва унга икки ёшли қизчасининг ўлими туфайли ҳамдардлик билдирди.

«Мен сиз билан бундай ҳодиса рўй берганидан афсусдаман. Мен сизга ва рафиқангизга ҳамдардман», – деган Гвардиола рақиб футболчисига.

Артернинг ўзи бу ҳодисага муносабат билдириб ўтган.

«Буни кутмагандим. Гвардиолага ҳурматим жуда ошди. У мен учун жаҳоннинг энг зўр мураббийи. Кимдир унинг даражасига чиқа олади деб ҳам ўйламайман», деган футболчи.

Яқин вақтлар ичида Артернинг оиласида янги чақалоқ дунёга келиши кутилмоқда. 


Улашинг
Top