Дастур шартларига кўра, камида 100 йўловчиси бўлган ҳар бир чартер рейс учун ташкилотчиларга Туркиянинг Туризм ва маданият вазирлиги томонидан 6 минг доллардан берилади. 150 кишидан ортиқ рейсларда эса бу сумма 30 фоизга оширилиши мумкин. 

Субсидиялар, хусусан, Қора денгиз провинциялари ҳисобланган Трабзон, Орду-Гиресун, Чаршамба (Самсун), Денизли, Испарта ва Эскишеҳирга тегишли. Бунга қадар туроператор ва авиакомпаниялар Анталья, Алания, Даламан, Бодрум, Измир ва Кютахьяга амалга оширилган чартер рейслар учун пул олиб келишган.