«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Лестер» бошқарувидан истеъфога чиқарилган Клаудио Раньерини қўллаб-қувватлади.
«Англия чемпиони ва ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг зўр мураббийи истеъфога чиқди. Замонавий футбол шундай. Клаудио, табассум қилишда давом эт. Сен ёзган тарихни бошқа ҳеч ким ўчира олмайди», — дея инстаграмга қўйган сурати остига ёзиб қолдирган португалиялик мутахассис.












