Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Полициячилар Алишер Усмоновга Mortal Kombat’да Навальний устидан ғолиб чиқишда ёрдам беришди
10:45 / 06.06.2017
43877

Интернет тармоғида россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ва мухолифачи Алексей Навальний машҳур Mortal Kombat компьютер ўйини сиймосида акс эттирилган видеоролик тобора машҳур бўлмоқда. Видео «Лентач» Facebook-ҳамжамиятида эълон қилинган.

Эълон қилинганидан сўнг ўтган қисқа вақт ичида уни томоша қилганлар сони 33 мингдан ортган.

Унда Усмонов ва Навальний бир-бирларига қилган видеомурожаатлардан кесиб олинган иборалардан фойдаланилган. «Жанг» қисқача сўзлашувлардан сўнг муштлашув, шунингдек бошқа персонажлар — журналистлар Анатолий Шарий ва полициячиларнинг пайдо бўлиши билан давом этади.

Ролик сюжетига кўра, Усмонов ғалаба қозонади ва финал зарбаси сифатида «Туф сенга, Алексей Навальний» дейди.

Алишер Усмонов 18 май куни Навальний томонидан унинг давлат мулкини хусусийлаштиришдаги иштироки борасидаги айбловларига жавобан илк видеомурожаатини эълон қилган эди.

Иккинчи видеоролигида бизнесмен Навальнийни Полиграф Шариковга тенглаштиради. Шундан сўнг миллиардер энг яхши мемлар танловини эълон қилиб, ғолибларга iPhone 7 Plus ва дастхати туширилган футболкалар совға қилишни ваъда қилган эди.


Улашинг
Top