Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Филиппиннинг Марави шаҳрида 200 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
15:02 / 16.06.2017
4163
Фото: ABS-CBN News

Филиппин ҳарбийлари Марави шаҳрида сўнгги уч ҳафта ичида «Мауте» гуруҳининг 225 жангарисини йўқ қилдилар. Бу ҳақда ABS-CBN News телеканали Филиппин ҚК вакили бригада генерали Реституто Падильога асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, жангарилар билан тўқнашувлар давомида 59 аскар ва тинч аҳоли вакилларидан 26 киши ҳалок бўлган. Унинг таъкидлашича, эгаллаб олинган тумандан 1,6 минг аҳоли озод этилди, бироқ можаро ҳудудида 600 га яқин фуқаро қолмоқда.

Падильонинг маълум қилишича, қўшни Илиган шаҳрида бир неча жангарининг кириб келгани туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Аввалроқ Филиппиннинг Минданао жанубий оролида ҳаракатланувчи «Мауте» гуруҳи ИШИД билан иттифоқ ҳақида маълум қилди.


Улашинг
Top