"Мен Саудия Арабистонидан қайтдим. Ўз кўзларим билан йўлда ётган 100 дан кўпроқ ўлик туя ва қўйларни кўрдим", деб айтди туя тўдаларидан бирининг эгаси Ҳусайн Ал-Маррий.   

Турли ҳисоб-китобларга кўра, охирги кунларда Қатарда 12 мингдан 25 минггача туя нобуд бўлган.

Қатар ҳукумати фермерларга ёрдам беришга қарор қилиб, чегарада махсус оромгоҳлар ташкил қилишган.