Бу ҳақда Tolo News маҳаллий губернатор матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Колонна Қандаҳор аэропортига йўл олаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳарбий хизматчи жароҳат олди, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ Афғонистон ғарбидаги масжидга ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.