Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Вьетнамдаги сув тошқинларида 26 киши ҳалок бўлган, талафот қиймати 41 миллион долларни ташкил қилмоқда
10:45 / 07.08.2017
2855

Ўтган ҳафта давомида юз берган Вьетнамдаги сув тошқинлари оқибатида жами 26 киши ҳалок бўлган. Фавқулодда вазиятлар агентлиги маълум қилишича, ҳозиргача 41 миллион АҚШ доллари миқдоридаги зарар ҳисобланди.

Агентлик душанба куни эълон қилган ҳисобот маълумотларида айтилишича, жабр кўрган фуқаролар яшаш ҳудудида 15 киши бедарак кетган. Сув тошқинлари асосан мамлакатнинг тўртта вилоятида юз берган бўлиб, айни гуруч ва мева етиштирилаётган фермаларга катта зарар етказди.

Махсус гуруҳ аъзолари шу кунгача 200та уй бузилиб кетгани ва 400дан ортиғи зиён кўргани ҳақида гапирмоқда.

"Биз йўл ва яшаш учун зарур бўлган инфратузилмаларни тез орада тиклаймиз, бунинг устида ҳукумат гуруҳи иш бошлаган", - дейди Табиий офатларни назорат ва бартараф этиш Марказий дирекцион қўмитасининг расмий вакили.


Улашинг
Top