Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Аллегри яқин келажакда «Олтин тўп»ни ким олишини башорат қилди
11:10 / 01.01.2018
15636

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри яқин келажакда «Олтин тўп» учун Пауло Дибала билан Неймар кураш олиб боришига ишончи комил.

Маълумки, 2008 йилдан буён, бу совринни фақат Месси билан Роналду қўлга киритиб келяпти.

«Месси ва Роналду футболдан кетса, уларнинг ўрнини Дибала ва Неймар эгаллайди. Айнан улар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашади. Паулонинг ёрқин кунлари ҳали олдинда. У ҳали анча ўсишга қодир», — деб Аллегри сўзларини келтирмоқда Premium Sport.


Улашинг
Top