Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Япония ОАВ Корея ярим оролидаги урушга доир эҳтимолларни эълон қилди
11:30 / 01.01.2018
12374

Япония ҳукумати Корея ярим оролидаги ҳарбий можарога Ўзини-ўзи мудофаа қилииш кучларининг жавоб ҳаракатларини ишлаб чиқа бошлади. Бу Japantimes нашри Kyodo агентлигига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Миллий хавфсизлик кенгаши ярим оролда уруш бошланишининг 4 хил эҳтимолини муҳокама қилмоқда. Булар икки қўшни давлат (КХДР ва Жанубий Корея) Қуролли кучларининг ўзаро тўсатдан ҳарбий тўқнашуви, АҚШнинг КХДРга превентив зарбаси, Ш.Корея армиясининг Жанубий Кореяга бостириб кириши ва КХДРнинг Японияга ракета зарбаси беришидир. 

Мамлакат мудофаа ва бошқа вазирликларида стратегик режалаштириш билан шуғулланишмоқда. Аммо Япония бош вазири Синдзо Абэ раҳбарлик қиладиган Миллий хавфсизлик кенгашининг жалб этилиши муҳокамаларни янги босқичга чиқариши керак, деб ёзади Kyodo ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Япония Миллий хавфсизлик кенгаши 21 декабрь куни мажлис ўтказган, унда эҳтимолий урушлар муҳокама қилинган эди. Шу билан бирга, Америка ҳарбийлари сонини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилган.


Улашинг
Top