Сурияда Россия вертолёти қулади
14:50 / 03.01.2018
15634
Фото: © РИА Новости

31 декабрь куни россияликларнинг Ми-24 русумли ҳарбий вертолёти Суриянинг Ҳама аэродромидан ҳавога кўтарилиш вақтида қулаб тушган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ҳалокат оқибатида вертолётнинг икки учувчиси ҳам ҳалок бўлган. Борт техники жароҳатланган.

Ҳодисага техник носозлик сабаб бўлгани, вертолёт уриб туширилмагани айтилмоқда.


Улашинг
Top