Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон-Корея Республикаси бизнес мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар қилди.

Унда Жанубий Корея ҳукумат делегациясига бош вазир ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Ён раҳбарлик қилмоқда. Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев ва бошқалар иштирок этмоқда.

Тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ҳам қатнашяпти.

Элчининг маълум қилишича, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюради. 

Эслатиб ўтамиз, Ким Донг Ённинг ташрифи доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон Молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашувлар ўтказилади