8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

12:31 / 12.04.2018 4911

Январь-март ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд долларни ташкил қилди

Республикада ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-март ойларида 7,9 млрд. АҚШ долларини, шу жумладан экспорт 4,1 млрд. АҚШ долларини ва импорт 3,8 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Ташқи савдо айланмаси салдоси 249,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Экспорт таркибида энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91,4%га ўшиши табиий газнинг 2,3 мартага ошгани ҳисобига тўғри келмоқда. Машина ва асбоб-ускуналар эса 35,4%га ўсди, шундан қозонлар, ускуналар ва механик асбоблар ва уларнинг қисмларининг 24,6%га, трансформатор ва аккумуляторлар 68,6%га, монитор ва проекторлар 3,3 мартага ошди.

Буғдой экспортининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,6%га ва мева-сабзавот маҳсулотларининг 51,7%га ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 49,9%га ўсишига олиб келди.

Импорт таркибида асосий улуш машина ва асбоб-ускуналар (умумий импорт ҳажмида 37,5%) ва кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (14,4%) ҳисобига тўғри келмоқда.

2018 йил январь-март ойларида ташқи савдо айланмаси салдоси 249,4 млн. АҚШ долларни ташкил қилди, шундан МДҲ давлатлари билан минус 231,3 млн. АҚШ долларни ва бошқа давлатлар билан 480,7 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 30,3%ни ташкил қилди, бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция давлатлари ҳисобланиб, уларнинг улуши 33,4%ни ташкил қилмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 110,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51,7%га ошди. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмида 22,4%ни мева ва резаворлар (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,1%га ўсди), 57,2%ни сабзавотлар (69,8%га), 15,7%ни узум (16,3%га) ташкил қилади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий ҳажмдан 37,4% ), Афғонистон (13,1%), Россия (11,8%), Туркия (5,9%), Вьетнам (4,9%), Хитой (3,8%), Қирғизистон (2,6%), Эрон (2,4%) ва Ҳиндистон (2,2%) ҳисобланади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг физик ҳажми 182,8 минг тоннани ташкил қилди, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 84,9%га ошди. Жами мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг физик ҳажмида 23,1 минг тоннани мева ва резаворлар (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,8%га ўсди), 133,9 минг тоннани сабзавотлар (2,3 мартага), 19,5 минг тоннани узум (2,7%га камайди), 6,2 минг тоннани ер ёнғоқ (4,8 мартага), 10,9 тоннани янги узилган қовун ва тарвуз (6,4 мартага) ташкил қилди.

2018 йил январь-март ойлари якуни бўйича тўқимачилик маҳсулотлари экспорти умумий экспорт ҳажмида 7,8%ни ташкил қилди. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажми 316.9 млн АҚШ долларини ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,7 фоизга ошди.

Top