8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

00:16 / 06.05.2018 7059

Хайрия натижаси: коксартроздан азият чекаётган Хуршида опага эндопротез қўйилди

Шу йил 1 февраль куни KUN.UZ сайти томонидан коксартроздан азият чекаётган Хуршида Раҳматованинг шифо топишига кўмаклашиш мақсадида хайрия акцияси ўтказилган эди. У ўнг томонлама 4-даражали коксартроз дардига чалиниб, эндопротезга муҳтож эди.

Шундан сўнг, орадан 3 ой вақт ўтди. Биз бу вақт давомида бемор юртдошимиз билан хабарлашиб турдик. Бир саховатпеша тадбиркор ватандошимиз эндопротезнинг энг яхшисини холис ниятда олиб берди. Хуршида опа Тошкент Тиббиёт академияси 1-клиникаси, ортопедия ва травматология бўлимида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Жарроҳлик амалиётини бўлимнинг қўли енгил, моҳир ва тажрибали жарроҳлари амалга оширишди. Биз амалиёт натижаси билан танишиш мақсадида ушбу клиникага бордик. 

 

Азизлар, биз биргаликда яна бир ғалабага эришдик. Бошига мусибат тушган ҳамюртимизнинг дарддан фориғ бўлишига биримиз дуомиз билан, биримиз моддий маблағ билан озми-кўпми ҳисса қўшдик. Хуршида опа шундай хайрия натижасида оёққа турганидан барчадан миннатдор. Сиз азизларнинг кўмагида бир инсоннинг кўнгли шод бўлди, Аллоҳ барча ёрдам берганларни, дуоларида эслаганларни икки дунёда шод қилсин. 

Тўғри, ҳали олдинда реабилитация жараёни бор. Хуршида опанинг турмуш ўртоғи Эркин аканинг 2012 йилдан биринчи гуруҳ ногирони сифатида 500 минг сўм пенсия олиши кейинги даволаниш жараёнларини кўнгилдагидек ўтказишда бирмунча моддий қийинчиликларни юзага чиқармоқда. 

Шу сабабли KUN.UZ сайти саховатпеша ҳамюртларимиз, моддий имкони бор ватандошларимизга яна бир бор мурожаат қилиб, муборак ой арафасида ушбу оиланинг ташвишини аритишда ҳам ёрдам қўлларини чўзишга чорлайди. Аллоҳ Таоло хайр-эҳсон йўлида сарфлаган молларингизни янада кўпайтириб, савобларини у дунёга захира қилсин. 

Хуршида опа  +998 90 9550182

PAYME, CLICK, AGROBANK
8600 0423 1628 6615 

Маматова Умида

Top