Ўзбекистон банк тизими Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Малайзия, Индонезия каби давлатларда тамға ва муҳрлар купюраларнинг ҳақиқийлиги аломати ҳисобланишини англашлари лозим. “Бу давлатлардан деярли барча сайёҳлар бундай ноқулайликларга учрамоқдалар”, деб ёзган арзнома ташаббусчиси Равшан Намозов.
Арзнома муаллифининг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарни айирбошлаш учун уларни эски-янгисига ажратмасдан қабул қилиш жараёнини тартибга солувчи қарор қабул қилиши лозим.
Намозовнинг айтишича, бундай хорижий валютани миллий валютага айирбошлашда ҳеч қандай ҳақ олинмаслиги керак.










