Расмий ва ишончли ахборот агентликларининг маълум қилинишича, Австралия, Малайзия, Б.А.А., Саудия Арабистони, Туркия, Ироқ ва Ливияда рўзаи-рамазон 17 май куни бошланади.

«16 май куни осмонда янги ой кузатилмагани туфайли, 17 май куни Рамазон бошланиши маълум қилинади», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Ўзбекистон ҳудудида Астрономия институти илмий хулосаларига асосан, Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилганди.