«Амкар» РФПЛда иштирок этишни давом эттиради.
Пермь клуби ўтиш учрашуви жавоб ўйинида ҳам «Тамбов»ни мағлуб этди (1:0, 2:0 – биринчи ўйин) ҳамда премьер-лигадаги ўз ўрнини сақлаб қолди.
Тамбов жамоаси келаси мавсумни ФНЛда ўтказади.
Бундан ташқари, Россиянинг «Енисей» клуби келаси мавсумда премьер-лигада тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди.
Красноярск клуби иккита ўтиш учрашуви якунлари бўйича «Анжи»ни таслим этди, умумий ҳисоб - 6:4 (3:4, 3:0 – биринчи ўйин).
Дмитрий Аленичев жамоаси ўз тарихида биринчи марта РФПЛда тўп тепадиган бўлди. «Енисей» ФНЛ жорий мавсумида 38 ўйинда 81 очко тўплаб, учинчи ўринни эгаллади.










