10:30 / 24.07.2018
3461
Кўзи ожизларга ёрдам берувчи янги технология яратилди

Feel The View дея номланувчи қурилма кўзи ожиз инсонларга саёҳат давомида ҳақиқий табиат манзарасидан завқланишга ёрдам беради.

Панел ойнага маҳкамланади ва қурилма ичидаги камера манзарани суратга олади. Шаклни аниқловчи алгоритм суратни таҳлил қилади ва нурни нано вибрацияларга айлантиради. Қанчалик кўп ёруғлик бўлса, шунча юқори тебраниш бўлади.

Технологияни синовдан ўтказувчи Антонио Бруно шундай дейди: «Бир нечта тест синовларидан сўнг у маълум ҳиссиётларни етказиб беради, чунки тебраниш бармоқ учида жойлашган нерв толаларига ўтади. Ёруғлик ва зулмат тезлиги ўзгаришини қайтариш орқали булут мураккаб ва геометрик шакллардан буткул фарқ қилишини билиб оласиз».

Top