Аввалроқ SpaceX Ой атрофида айланиб чиқадиган илк сайёҳ билан келишув тузганини маълум қилганди.
Маскнинг айтишича, янги ракетанинг Ойга парвози ва ортга қайтиши 4-5 кун олади. У парвоз қачон амалга ошишига ойдинлик киритмаган, бироқ космик сайёҳ ушбу воқеа 2023 йилда юз беришини маълум қилган.
“2023 йилда парвоз эгаси сифатида 6-8 нафар санъат вакилини мен билан Ойга парвоз қилишга таклиф қиламан”, деб айтган Маэдзава ва парвоз янги санъат асарларини яратишга илҳомлантиришига умид билдирган. Маэдзава компанияга у ва бошқа одамлар орзуларини рўёбга чиқаришдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирган.
Маскнинг маълум қилишича, компания янги ракетани қуришни бошлаб юборган. Бироқ SpaceX япониялик Ойга парвоз учун қанча пул тўлашини сир тутмоқда.











