15 сентябрда Лас-Вегасда Альварес ва Головкин ўртасида ўтган такрорий жанг мексикаликнинг ғалабаси билан якунланганди. Қозоғистонлик боксчи фаолиятидаги илк мағлубиятига учраб, барча унвонларидан маҳрум бўлган.

IBO 1988 йилда ташкил этилган ва профессионал боксда нуфузлилик бўйича 5-рақамлиси ҳисобланади. Ҳозирда машҳур боксчилардан фақатгина Энтони Жошуа IBO унвонига эга.