
Шунингдек, таҳлилларга кўра вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларини аксарияти ҳайдовчиларни белгиланган тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланишлари натижасида келиб чиқаётганлигини инобатга олинган ҳолда вилоят ҳокимлиги томонидан автомобиль йўлларида назорат олиб бориш учун 4 дона замонавий тезликни ўлчаш мосламалари олиб келиниши режалаштирилган эди.

2018 йил 29 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Пўлат Бобожонов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар томонидан Қашқадарё вилояти ИИВ ЙҲХБ ЙПХ ходимларига 2 дона замонавий “Каптива” русумли патрул автомобиллари ҳамда 1 дона “Автокон” русумли онлайн тарзда ишловчи фоторадар мосламаси тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тақдим қилинган замонавий ЙПХ патрул автомобилллари ва тезликни ўлчаш мосламаларидан келгусида вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига оғишмасдан риоя этишларини назорат қилиш мақсадида фойдаланиш кўзда тутилган.
“Автокон” русумли замонавий онлайн тарзда ишловчи фоторадар мосламасида белгиланган тезликни меъёридан ошириб қоидабузарлик қайд этилгач, қоидабузарлик юзасидан МЖтКнинг тегишли моддасига асосан белгиланган жарима тўғрисидаги қарор автоматик тарзда транспорт воситасининг эгасининг яшаш манзилига юборилади.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

