Ҳар икки таълим муассасаси 2019-2020 ўқув йилига 30 нафардан талабаларни 1-курсга қабул қилиш бўйича келишиб олишди. Шунингдек, қўшма факультет ўқув режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳамкорлик доирасида илмий лойиҳалар, илмий ишларга раҳбарлик қилиш, талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишлари ва масофавий малака ошириш масалаларини амалга оширишга келишилди.

Айни пайтда Тошкент фармацевтика институтида ушбу вазифаларни амалга ошириш ҳамда талабаларнинг таҳсил олишлари учун замонавий моддий техник базаси билан жиҳозланган лабораториялар ва ўқув хоналари ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилди.