8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

15:10 / 06.12.2018 4264

Huawei янги операцион тизим ишлаб чиқмоқда

Фото: Pinterest

Huawei компанияси вице-президенти Брюс Ли компания Android тизими ўрнини эгаллайдиган ўз операцион тизимини ишлаб чиқаётганини тасдиқлади. 

Янги операцион тизим ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Маълум бўлишича, янги тизим Kirin OS деб номланган. Бу режа АҚШ ҳукумати талаби билан Google компанияси Android тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатиб қўйиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, Honor смартфонларида янги Fuchsia OS операцион тизими синовдан ўтказилмоқда. Huawei Android тизимига муқобил операцион тизим яратмоқчи эканлиги ҳақида бундан уч йил аввал гап тарқалганди. 2016 йилда компания бош директори Ричард Ю Kirin OS операцион тизими ҳақида изоҳ берганди.

Top