8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

08:55 / 18.12.2018 7087

Huawei дисплейида селфи учун “дарчаси” бор смартфонни тақдим қилди 

Фото: Huawei

Huawei компанияси тепа қисмида “қоши” бўлмаган Nova 4 смартфонини тақдим қилди. Компания “қош” ўрнига дисплейнинг бурчагида дарча очиб, у ерга 25 Мпли селфи-камерани жойлаштирди.

Nova 4 смартфони 2310 х 1080 пикселли 6,4-дюймли экран, 8 Гб тезкор хотира, 128 Гб ички хотира, орқа қопқоғида бармоқлар сканери, 3750 мА•соатлик аккумулятор ва 18 ваттли адаптерга эга “тез қувватлаш” функцияси билан жиҳозланган.

Фото: Huawei

Қурилманинг орқа қисмида 48 Мпли учта камера жойлашган. Смартфон Kirin 970 процесссорида ишлайди.

Қурилманинг минимал характеристикаларга эга варианти 450 доллар туради. Бироқ унда орқа камера сифати 48 Мпни эмас, 20 Мпни ташкил қилади. Қурилманинг энг қиммат варианти 490 доллар туради. 

Фото: Huawei
Фото: Huawei

10 декабрда ҳам Huawei’нинг Honor бренди юқоридаги смартфонга ўхшаш View 20 смартфонини тақдим қилганди: бу қурилма ҳам 48 Мпли уч камера ва селфи-камера учун “дарча” билан жиҳозланган. Бироқ қурилма янги авлоддаги Kirin 980 процессорида ишлайди. Шу куннинг ўзида Samsung ҳам янги A8s смартфонини тақдим қилган. Унда ҳам дисплейдаги “дарча” ҳисобига “қош”дан воз кечилган.

Фото: Huawei

Теглар

Top